• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

18 – 24 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 4 080,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 27,3% га кўпдир. 

Бунда тузилган битимларнинг қарийб 60% биржа савдоларига, қолган 40% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 430,7 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Ун

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 63 587,0 тонна ун қўйилди ва унинг 20 692,0 тоннаси, яъни 33% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 600 та харидор иштирок этди. Кўриб чиқилаётган даврда уннинг барча навлари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 401,8 минг сўмдан 4 150,9 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 4 138,0 тоннани ташкил қилди.

Шакар

Биржа савдоларига 25 500,0 тонна шакар қўйилди ва унинг 12 447,0 тоннаси, яъни 49% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 56 та харидор иштирок этди. Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 232,4 минг сўмдан 12 176,1 минг сўмгача пасайган.

Цемент

Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 48 959,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 9,8 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 662,8 минг сўмдан 657,1 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 77 та харидор иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар