• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон яқин кунларда Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини ҳаводан етказишини айтди. У можаро томонлари Рамазон ойигача (10 мартдан бошлаб) ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни ишлаб чиқишига умид билдирди.

 Байден нутқи давомида бир неча марта нотўғри гапирди ва Ғазо сектори ҳамда Украина томони билан телефон орқали боғланди. 

“Кўпроқ иш қилиш керак ва АҚШ кўпроқ қилади. Яқин кунларда биз Иорданиядаги дўстларимиз ва бошқалар билан биргаликда Украинага ҳаводан қўшимча озиқ-овқат ва материаллар етказиб берамиз. Украинага бошқа йўналишларни очишга ҳаракат қиламиз, жумладан, катта ҳажмдаги гуманитар ёрдамни етказиб бериш учун денгиз йўлагини очишни кўриб чиқамиз", деди Байден Италия бош вазири Гиоргиа Мелони билан учрашувда.

АҚШ раҳбарининг айтишича, фаластинликларга ёрдам "етарли даражада эмас". Унинг фикрича, бу борада"юзлаб юк машиналари" керак.

Ўхшаш янгиликлар