• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Аргентина президенти Хавер Милей мамлакатдаги ягона давлат ахборот агентлиги - Telam'ни ёпиш қарорини эълон қилди. Унга кўра, агентлик собиқ президент Кристина Киршнер сиёсатини илгари сурган.

"Сўнгги ўн йилликларда у киршнеризм тарғиботи агентлиги сифатида ишлатилган", деди Милей кеча Қонунчилик ассамблеясидаги нутқида. Дастлаб, расмийлар агентликни хусусийлаштиришни режалаштирган.

2022 йил декабрида суд Кристина Киршнерни коррупция иши бўйича олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бундан ташқари, у умрбод давлат лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Тергов Киршнер хонимни 2007–2015 йилларда президент лавозимида ишлаган пайтда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш чоғида жиноий схема ташкилотчиси деб ҳисоблайди. Прокурор унга 12 йил қамоқ жазосини сўради. 

2023 йил декабрида лавозимга киришган президент Хавер Милей Аргентинадаги вазиятни оғир деб таърифлади. У иқтисодиётда зарба чоралари зарурлигини эълон қилди ва мамлакатда норозиликларга сабаб бўлган ислоҳотлар пакетини тақдим этди.

Ўхшаш янгиликлар