• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Статистика агентлиги автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январ-октябр ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сонини маълум қилди. Унга кўра, ўтган 10 ойда энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган —  89 410 дона. 

Шунингдек, ушбу вақт мобайнида  25 432 та “Onix” автомобили ҳам ишлаб чиқарилган.

Қуйида январ-октябр ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони келтирилган:

— “Cobalt”  –  89 410 дона

— “Damas” – 69 323 дона

— “Lacetti-Gentra” – 65 676 дона

— "Tracker" – 33 970 дона

— “Onix” – 25 432 дона

— “Chery” – 8 580 дона

— Махсус енгил автомобиллар – 18 836 донаАввалроқ, UzAuto Motors сотувда мавжуд бўлмаган 5 хил турдаги Оних нархларини оширгани хабар қилинганди. Шунда Чевролет Онихънинг энг арзон комплектацияси нархи 149 млн сўмдан 177 млн сўмгача қимматлашган.

Ўхшаш янгиликлар