• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.4°C
Detail image

"Барселона" сардори Лионел Месси Каталонияни тарк этмаслиги ва ҳаттоки фаолиятини "кўк-анорранглилар" сафида якунлаши мумкин.

Мара нашрининг хабар беришича, аргентиналик футболчининг испан гранди билан шартномасини узайтириш мезонлари маълум бўлди.

Биринчиси, унинг жисмоний тайёргарлиги ва жамоавий кўрсаткичи. Иккинчиси, Жозеп Бартомеу ўрнига клубга бошқа президентнинг келиши. Учинчиси - сифатли трансферлар.

Месси шу мавсум охирида қарор қабул қилади. шунингдек, Лионел учун "Барселона" спорт директори ва бош мураббий лавозимларини ким эгаллаши ҳам муҳимлиги қайд этилган.

Маълумотларга ко‘ра, ҳозирда Месси «Манчестер Сити»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга эътибор бермай, бутун эътиборини футболга қаратмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар