• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image
Жиззах вилояти Арнасой туманида эр рашк сабаб хотинини пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 17 март куни Арнасой тумани “Олтинводий” маҳалласида содир бўлган. Шу маҳаллада яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро билан 28 ёшли турмуш ўртоғи ўртасида рашк сабаб жанжал келиб чиққан. Оқибатда, эр ошхона пичоғи билан дастлаб аёлига, кейин эса ўзига жароҳат етказган.
Ҳодиса натижасида 2 нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси воқеа жойида вафот этган. Эркак эса туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўхшаш янгиликлар