• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Бугун, 21 ноябрь куни футбол бўйича 2026 йили Шимолий Американинг Канада, Мексика ва АҚШда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичи Осиё қитъасининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш баҳслари доирасида "Е" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ўзининг азалий рақиби Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
14-дақиқада Эрон терма жамоси вакили Рамин гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 38-дақиқада эса Меҳди Тареми ҳисобни 2:0 га етказди. Аммо, Остон Ўруновнинг 52-дақиқада ва Игор Сергеевнинг 83-дақиқада киритган голлари Ўзбекистонни мағлубиятдан сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари бундан аввал гуруҳдаги дастлабки турда сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўхшаш янгиликлар