• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
Аввалроқ, Сурия пойтахти ғарбидаги Эрон элчихонаси ва консуллиги жойлашган Меззе маҳалласига Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ракета зарба берган эди. 
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, камида 13 киши, жумладан, етти нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчи, жумладан Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг икки юқори мартабали генерали ва олти нафар суриялик ҳалок бўлган.
Мазкур уюштирилган ҳаво ҳужуми ҳақида Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов ўзининг телеграм каналида расмий изоҳ билдирди.
"Бир неча инсонларнинг қурбон бўлиши ва Эроннинг Дамашқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликларга олиб келган Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралаймиз",- дейилади хабарда.
ТИВ хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат ҳамда халқаро дипломатик ҳуқуқ асослари ва тамойилларини энг қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблади.

Ўхшаш янгиликлар