Ўзбекистон Қозоғистон шаҳарларидан бирига авиапарвозларни тўхтатди
Қозоғистон шаҳридаги аэропорт ёпилиши муносабати билан Урганч – Оқтов – Урганч йўналиши бўйича рейслар бекор қилинди.
Фото: Иллюстрация / UzNews.uz
Оқтов халқаро аэропорти халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни ёпганлиги муносабати билан 2021 йил 5 январь куни амалга оширилиши режалаштирилган HY-9725/9726 Урганч – Оқтов – Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновлари бекор қилинди.
Компания йўловчилар 5 январь кунига Оқтовга бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгалигини маълум қилди.
Ушбу йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириш кунлари ҳақидаги қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилади.