• 11212.97
  • 11622.24
  • 183.62
weather Тошкент: +8°C
Detail image

Uzbekistan Airways Олмаота ва Оқтўбега авиапарвозларни бекор қилди

Компания Қозоғистон шаҳарларига 6 январга режалаштирилган рейслар бекор бўлганини маълум қилди. 
Uzbekistan Airways Олмаота ва Оқтўбега авиапарвозларни бекор қилди
Фото: kloop.kg
Uzbekistan Airways Матбуот хизмати хабарига кўра, компания 2022 йил 6 январга мўлжалланган Қозоғистоннинг Оқтўбе ва Олмаота шаҳарларига парвозлар бекор қилди. 

Қайд этилишича, 2022 йил 6 январга мўлжалланган HY9729/9730 Нукус–Оқтўбе–Нукус ва HY763/764 Тошкент–Олмаота–Тошкент йўналишлари бўйича авиақатновлар етиб борадиган аэропортларнинг техник сабабларига кўра бекор қилинган.

Ушбу йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириш кунлари ҳақидаги маълумот қўшимча эълон қилинади.

Шунингдек, йўловчилар 6 январь куни Олмаота ва Оқтўбега бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадир.

Ўхшаш янгиликлар