• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Транспорт прокуратураси томонидан туризм соҳаси тадбиркорлик субектларига жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилаётганлиги ва Туризм қўмитасига мазкур туроператор ва турагентларнинг лисензияларини тўхтатиб турилиши юзасидан хат юборилганлиги бўйича хабарлар тарқалди.
Тарқалган хабарларга кўра, “Умра” сафарини ташкил қилувчи бир қатор сайёҳлик фирмалари фуқаролардан пулларни олиб, уларни Саудия Арабистонидан қайтариб олиб келмагани натижасида фуқарлар Мадина ва Макка шаҳарларида қолиб кетишган.
Туризм қўмитасининг хабар қилишича, Қўмита томонидан мазкур ҳолат юзасидан туристик корхоналар таҳлил қилинган.
Мазкур хат хусусий авиакомпания парвозларининг кечикиши натижасида “Умра” тадбирлари вақтида моддий ва маънавий жабр кўрган фуқаролардан олинган маълумотлар асосида юборилганлиги маълум бўлди.
Мазкур мурожаат хатида келтирилган дастлабки туристик корхоналар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан Транспорт прокуратурасига мутахассис ажратилди.
Маълум қилинишича, амалдаги қонунчиликка асосан фаолият олиб бораётган туристик корхоналарга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, Транспорт прокуратураси билан биргаликда жиноят ишига алоқадор бўлган туристик корхоналарнинг идентификация рақамига (СТИР) аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан алоқадор бўлган туристик корхоналарнинг идентификация рақамларини (СТИР) аниқлаш ишлари якунланганидан сўнг жиноят иши очилган корхоналарнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатиб турилишини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар