• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image
Айни вақтда Шавкат Мирзиёев “Янги Тошкент” лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзламоқда.
Қайд этилишича, бугунги кунда пойтахтда яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллионни ташкил қилади. Яқин йилларда бу кўрсаткич янада кўпайиши кутилмоқда. Бугунги куннинг ўзида шаҳарда йилига 20 мингдан зиёд квартирали кўп қаватли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор.
"Шунинг учун Тошкентнинг барқарор ривожланишини ўйлаб, камида 15-20 йил учун режаларимизни аниқ белгилаб олишимиз зарур", - деди давлат раҳбари.
Шуларни инобатга олиб, Буюк Британия, Сингапур, Хитой ва Туркиялик мутахассислар билан Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Жумладан, Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳисобидан пойтахт ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириб, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида "Янги Тошкент" лойиҳасини амалга ошириш мақсад қилиб олинди.

Ўхшаш янгиликлар