• 11212.97
  • 11622.24
  • 183.62
weather Тошкент: +8°C
Detail image

Тошкентдан учган иккита самолёт туман сабаб белгиланган аэропортларга қўна олмади

Пойтахтдан Урганч ва Термизга учган самолётларнинг бири бошқа аэропортга, иккинчиси эса ортига қайтган.
Тошкентдан учган иккита самолёт туман сабаб белгиланган аэропортларга қўна олмади
Фото: Uzbekistan Airports
Uzbekistan Airways АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, туман ва кўришнинг етарли даражада эмаслиги муносабати билан HY-051 Тошкент – Урганч рейси Нукус аэропортига келиб қўнган.

Шунингдек, HY-065 Тошкент –Термиз рейси Тошкент аэропортига қайтиб келмоқда. 

Йўловчилар қўшимча маълумотларни +99878-140-02-00 (7/24) рақами орқали олиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар