• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 18 май куни ИИВга Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган.
Унинг қайд этишича, шу йилнинг апрель ойида ўзини Президент администрацияси ходими сифатида таништирган шахс ва унинг шериги Фарғона вилоятининг Учкўприк ва Бешариқ туманлари ҳокимлари референдум ўтганидан сўнг лавозимидан бўшатилишини, уларнинг ўрнига номзод қидириб юришганини айтишган.
Улар ариза муаллифини Учкўприк туманига ҳоким этиб тайинлаш эвазига 80 минг АҚШ доллари, шундан ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 25 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
Аризага асосан ўтказилган тезкор тадбирда Миробод туманида икки нафар шахс ариза муаллифидан 25 минг АҚШ долларини олган вақтда ушланганлар. Уларнинг ёнидан бир неча фуқароларнинг раҳбар лавозимларига тайинлаш учун Президент администрациясига ёзган аризалари текшириш учун олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Ўхшаш янгиликлар