• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Тошкент вилоятида 25 нафар болани калтаклаб, ноқонуний диний сабоқ бераётган ака-укалар ушланди

Болалар орасида мактаб директорининг ўғли ҳам бор. У бу йил умуман мактабга бормаган.
Тошкент вилоятида 25 нафар болани калтаклаб, ноқонуний диний сабоқ бераётган ака-укалар ушланди
Фото: ЎзА
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшовчи ака-укалар ўз хонадонларида жами 25 нафар вояга етмаган болага ноқонуний тарзда диний сабоқ бераётганликлари аниқланди. Бу ҳақда ЎзА ҳабар берди.

Маълум бўлишича, Бекобод туманидаги масжидлардан бирининг имом-хатиби ўз уйида ҳар куни 5 нафар болани ўқитиб, улардан ойлик тўлов сифатида 800 минг сўмдан олган.

Унинг акасининг хонадонида эса ойига 1,5 млн сўм эвазига 20 нафар бола ҳам яшаб, ҳам диний сабоқ олган. Шунингдек, мазкур шахс сабоқ бериш жараёнларига 21 ёшли ўғлини ҳам жалб қилган.

Қайд этилишича, ушбу болалар 2005–2015 йиллар оралиғида туғилган болалар бўлиб, улар Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидан келиб таълим олишган. 

Шунингдек, болалардан бири Бўка туманидаги умумий ўрта-таълим мактаби директорининг ўғли бўлиб, у 2020/21 ўқув йилида мактабдаги дарсларга умуман қатнамаган.  

Имом-хатибнинг акаси сабоқ бериш жараёнида вазифаларни ўзлаштирмаган болаларни калтаклаб, уларни оч қолдириш билан жазолаган.

Таъкидланишича, психолог томонидан болалар билан ўтказилган суҳбатда, уларнинг кўпчилиги ота-оналарининг хоҳиш-истаклари билан ўқишга келганликларини маълум қилишган.
 
Ушбу шахсларга нисбатан уларга МЖтКнинг тегишли моддаларига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 7-8 баравари (1 млн 715 минг -1 млн 960 минг сўм) миқдорида жарима солинди. Шунингдек, имом-хатибнинг акасига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳам тайинланди

Ўхшаш янгиликлар