• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 2022 йил 23 май куни соат 12:45 ларда Сирдарё вилояти Ховос туманидаги йўлда 1988 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги Lacetti ҳамда1970 йилда туғилган У.Н. бошқарувидаги Nexia иштирокида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ натижасида, Lacetti ҳайдовчиси Ш.А. ва ушбу автомобиль салонида бўлган 1995 йилда туғилган А.А.лар оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида, шунингдек, мазкур автомобиль салонида бўлган яна икки нафар йўловчилар — 2016 йилда туғилган Н.А. ва 2019 йилда туғилган Т.А.лар ҳамда Nexia ҳайдовчиси Н.У. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, Nexia’да бўлган 1992 йилда туғилган Т.Ж. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар