• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image
Шавкат Мирзиёев “Янги Тошкент” лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида ҳар бир маҳаллада 1 минг туп дарахт экишни таклиф қилди.
Давлат раҳбари йиғилишда пойтахт аҳолиси учун ҳар томонлама қулай шароитга эга, чинакам экологик шаҳар бўлиши кераклигига эътибор қаратди.
"Шу мақсадда “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси айнан "Янги Тошкент" ҳудудидан бошланади. Бунда 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади. Бугун ушбу боғда яхши ниятлар билан 1 минг туп дарахт экилади", — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент бу ишларнинг давоми сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор фаслида ҳар бир маҳалла ҳудудида 1 мингтадан дарахт экишни таклиф этди.

Ўхшаш янгиликлар