• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
Жорий йилнинг 29 февраль куни соат 13:20 атрофида Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. 
Маълум қилинишича, ушбу ЙТҲ Damas, BMW ва Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида содир бўлган. 
Оқибатда Damas русумли транспорт воситаси ичида бўлган йўловчи Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Ҳозирда аҳволи яхшилиги сабабли уйига жавоб бериб юборилган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар