• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқароларни «АҚШга жўнатамиз», деб алдаб пулларини ундирганлар аниқланган.
Хусусан, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 43 ёшли шахс ўзганинг ишончига кириб, 30 минг АҚШ доллари эвазига танишлари орқали уни Америкага юборишини айтган. Бу иши учун олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Бошқа бир ҳолатда эса Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчи, 27 ёшли шахс Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида истиқомат қилувчи, 42 ёшли фуқаронинг ишончига кирган. У ҳам жабрланувчини танишлари ёрдамида Қўшма Штатларга юбориш эвазига 21 минг АҚШ доллари талаб қилади. У Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 10 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм олган вақтида ушланган.
Тошкент шаҳрида эса нуфузли университетлардан бирининг талабаси юқори ташкилотда ишловчи танишлари орқали Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида яшовчи фуқарони Америкага юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилади. Бунинг учун олдиндан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Прокуратура департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.
Юқорида қайд этилган ҳолатларда фуқароларга "Ўзбекистон – Туркия – Европа – Мексика – АҚШ" йўналишида Қўшма Штатларга ишлаш учун юбориш ваъда қилинган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар