• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.3°C
Detail image

Россиядан шикоят билан чиққан ўзбекистонлик ишчилар бўйича қўшимча маълумот берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агенлиги ушбу ишчилар муаммоси ва улар ишлаётган корхонага хизмат сафари уйиштиргани ҳақида маълумот берди.
Россиядан шикоят билан чиққан ўзбекистонлик ишчилар бўйича қўшимча маълумот берилди
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агенлиги
Аввалроқ, Ташқи меҳнат миграцияси агенлиги томонидан Россияга ишлашга юборилган 41 фуқаро шикоят билан чиққани ва Олий мажлис сенати буни назоратга олгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қўшимча маълумот берди.

Унга кўра,Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг “Южный” агрокомбинати ўртасида қишлоқ хўжалигида ишлаш учун 400 нафар фуқарони танлов асосида ушбу корхонага жалб қилиш бўйича келишув қилинган.

Агентликнинг Андижон филиали томонидан ушбу корхона вакили иштирокида 2021 йилнинг 16 июнь куни ўтказилган танловда танлаб олинган 143 нафар фуқаро бирин-кетин 23-22-29 июнь ҳамда 4-5 июль кунлари Черкесск шаҳридаги “Южный” агрокомбинатига ишлаш учун жўнаб кетган.

Келишувда 33-50 минг рублгача ойлик маоши кўзда тутилган бўлиб, фуқароларнинг йўлкира ва ҳужжат харажатлари кейинчалик уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан корхона ҳисобидан тўлаб берилиши белгиланган.

Қайд этилишича, фуқаролар яшаш ва меҳнат шароитлари ҳамда паспортларининг олиб қўйилгани юзасидан қилган видемурожаатига асосан жорий йилнинг 14-16 июль кунлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳининг ушбу корхонага хизмат сафари ташкил этилди.

Натижада, фуқароларнинг яшаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ойлик маошларини ўз вақтида бериш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш бўйича келишув далолатномаси расмийлаштирилди.

Шунингдек, улар видеомурожаатда айтган бир кунлик маош аслида бир соатлик энкани маълум бўлди.

Ўхшаш янгиликлар