• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image
Саратов вилоятининг Федоровский туманида енгил ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Натижада, тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди, бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш вазири Олег Костин хабар берди.
Вазир ўзининг Telegram-каналида ёзишича, ҳодиса 20 март куни соат 1:46 (Тошкент вақти билан 2:46) да А-298 Ершов-Энгелс автомагистралидаги Плёс қишлоғига бурилишда содир бўлган. ЙТҲ оқибатида, беш киши жароҳат олган ҳамда 25 ёшли йигит ҳалок бўлган. Аниқланишича, жароҳатланган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароларининг ёшлари 20-30 ларда.
"Бир киши бош мия очиқ жароҳати, кўкрак қафаси шикастланиши, учинчи даражали кома ҳолатда, аҳволи ўта оғир. Иккинчисида бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, бел умуртқаси жароҳати, шок, аҳволи оғир. Учинчиси бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, умуртқа поғонасининг шикастланиши, оғир аҳволи. Тўртинчиси бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, аҳволи ўртача оғирликда", - деб ёзади у.
Ўзбекистонликлар Федоровский туман касалхонасига ётқизилган, улардан икки нафари реанимацияга жойлаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар