• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +3°C
Detail image
"Sputnik Казахстан"нинг хабар беришича, Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида шифокорлар боланинг ошқозонидан тикув игналарини олиб ташлашган.
Аниқланишича, 3 ёшли боланинг онаси уни касалхонага олиб келган. Рентгенда унинг ошқозонида тикув игналари борлиги кўриниб, ҳаммаси бўлиб кичкина бемор 4 та игнани ютиб юборганлиги маълум бўлган.
Шифокорлар бир неча кун давомида эндоскопик асбоб-ускуналар ёрдамида жарроҳлик амалиётисиз игналарни олиб ташлашган.
"Ҳозирда боланинг аҳволи яхши ва уйига рухсат берилган",- дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар