• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

Олмазор тумани ҳокими вафот этди

Абдумажид Муллажонов 51 ёшида вафот этди.
Олмазор тумани ҳокими вафот этди
Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати Абдумажид Муллажоновнинг вафоти сабабини келтирмаган.

У жорий йил январидан пойтахтнинг Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.  
Абдумажид Муллажанов 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 

У ҳокимликка тайинлангунига қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар