• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.3°C
Detail image

Медаль аниқ: таэквондочи Улуғбек Рашитов финалга чиқди

У ярим финалда Босния ва Герцеговина вакилини мағлуб этди.
 
Медаль аниқ: таэквондочи Улуғбек Рашитов финалга чиқди
Фото: Getty Images
Улуғбек Рашитов ўзбекистонлик таэквондочилар орасида биринчи бўлиб Олимпия ўйинларининг медалини қўлга киритиши аниқ бўлди.

-68 кг вазн тоифасида Улуғбек ярим финалда Босния ва Герцеговиналик Недзад Хушични 28:5 ҳисобида ютди.

Шу тариқа, Улуғбек Рашитов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг камида кумуш медалини нақд қилди ва финалда Буюк Британия – Хитой вакиллари ўртасидаги баҳс ғолиби билан чемпионлик учун курашади.

Ўхшаш янгиликлар