• 11212.97
  • 11622.24
  • 183.62
weather Тошкент: +8°C
Detail image

Мастликни аниқлаш учун стакандан фойдаланмоқчи бўлган инспектор жазоланди

Сирдарёда ИИВнинг айрим меъёрий буйруқ талабларини бузган ЙПХ ходимига чора кўрилди.
Мастликни аниқлаш учун стакандан фойдаланмоқчи бўлган инспектор жазоланди
Фото: Видеодан кадр
Аввалроқ, Сирдарёда ЙПХ ходими ҳайдовчини мастлигини аниқлаш учун бир марталик стакандан фойдаланмоқчи бўлгани ва унга нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Текширув натижасига кўра, хизмати мобайнида "транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисида"ги низом ҳамда ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун ушбу инспекторга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилиши белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар