• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26.2°C
Detail image
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков МЧЖ таъсисчиси эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқда тарқалган вазир О.А.Назарбеков “Коба санъат мажмуаси” МЧЖнинг таъсисчиси эканлиги ҳақидаги хабардан сўнг Антикоррупция агентлиги томонидан текширув ўтказилган.
Ўрганиш мобайнида ҳақиқатдан ҳам Назарбеков 2016 йил 16 мартда давлат рўйхатидан ўтказилган “Коба санъат мажмуаси” МЧЖда 100 фоизлик улуш билан таъсисчи эканлиги аниқланди.
Қонунчиликка кўра, Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга ҳақли эмаслиги қайд этилган.
“Бугунги кунда юқоридаги қонунчиликка номувофиқлик бартараф этилиб, “Коба санъат мажмуаси” МЧЖ таъсисчиси ўзгартирилди. Шунингдек, Маданият ва туризм вазирлигига келгусида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун ва бошқа қонуности ҳужжатларига қатъий риоя қилинишини ҳамда вазирлик фаолиятида очиқлик ва шаффофлик, рақобат ва холислик ҳамда коррупцияга йўл қўймаслик принципларига риоя қилинишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан тақдимнома киритилди”, - дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар