• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда автоҳалокатга учраган автотрейлер видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан "УзАуто Motors" АЖ Ахборот хизмати расмий хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат тахминан 18:00 атрофида Фарғона вилоятида содир бўлган.
Логистика автотрейлери ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, жарликка қулаб тушган.
Мазкур ЙТҲ натижасида 8 та Chevrolet Cobalt автомобили зарар кўрган, автотрейлер ҳайдовчиси жароҳатланмаган.
"Ҳозирда воқеа жойида "УзАуто Motors" АЖ масъул ходимлари ишламоқда",- дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар