• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
Энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади. Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади. Бу ҳақда президентга қилинган таклифлар тақдимотида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги давлат муассасаси шаклида бошқарув органига айланади. Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Бандлик вазири ўринбосари бўлади. У меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳам бошқаради.
Буюк Британия, Германия, Польша, Венгрия, Япониядаги элчихона ва консулликларда меҳнат миграцияси бўйича атташе, Саудия Арабистонида агентлик вакили лавозими жорий қилинади. Хориждаги фуқаролар масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда 24 соат ишлайдиган Call-марказлар ташкил этилади.
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган корхонага ҳар бир ходим учун бир йил давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ойига 500 минг сўм субсидия берилади. Ушбу тадбирларга бу йил учун барча манбадан 100 миллиард сўм ажратилади.

Ўхшаш янгиликлар