• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image
Жорий йилнинг 8 февраль куни "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқаруви раиси ЖКнинг тегишли моддаси билан қамоққа олингани ҳақида хабар берган эдик. ДХХ қўзғатилган жиноят иши бўйича қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, ДХХ ходимлари томонидан транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси Д.А., бош муҳандиси А.А. ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б.лар ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ раиси ва бош муҳандиси ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарларига нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўхшаш янгиликлар