• 11212.97
  • 11622.24
  • 183.62
weather Тошкент: +8°C
Detail image

Буюк Британия ўзбекистонликлар учун COVID-19 чекловларини бекор қилади

Мамлакат Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини расман тан олади.
Буюк Британия ўзбекистонликлар учун COVID-19 чекловларини бекор қилади
Фото: Аэропорт Хитроу / Иллюстрация
Буюк Британия Ўзбекистон фуқаролари учун коронавирус билан боғлиқ чекловларни бекор қилади. Бу ҳақда Ўзбекиситон ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатнинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 январидан бошлаб Буюк Британия Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини расман тан олади.

Бунда агар ҳужжат эгаси қуйидаги вакциналардан бири билан мамлакатга келишидан камида 14 кун олдин эмлашнинг тўлиқ курсини тугатган бўлса, эмланганлик сертификати ҳақиқий деб тан олинади: Covaxin, Moderna, Janssen (битта доза), Novavax (Nuvaxovid и Covovax), Oxford/AstraZeneca, Pfizer/BioNTech, Sinopharm Beijing, Sinovac-CoronaVac. 

Сертификатнинг тан олиниши эмланган Ўзбекистон фуқароларига Буюк Британияга коронавирусга ПЗР-тестини тақдим этмасдан кириш имконини беради ҳамда уларни 10 кунлик карантиндан ўтиш мажбуриятидан озод қилади. 

ПЗР-тести ўрнига, келгандан кейинги иккинчи куни фақат ИФА тестидан (lateral flow test) ўтиш лозим.

Ўхшаш янгиликлар