
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган маълумот асосида вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда "Фарғона-Тошкент" йўналишида ҳаракатланаётган "KIA BONGO" автотранспорт воситаси Наманган вилоятига кириш ЙПХ масканида тўхтатилиб кўздан кечирилди.
Кўздан керишиш натижасида, автомашинанинг юкхонасида махсус ясалган хуфиядонга жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки умумий қиймати 1 млрд. 501 млн. сўмлик 7 турдаги жами 420 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.