• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +24.7°C
Detail image
2022 йил 23 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Aргентинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдуардо Aнтонио Зуайнни қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросими билан бошланган учрашув аввалида В.Норов элчига дипломатик миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
Томонларнинг конструктив сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга тайёрлиги таъкидланди. Ўзаро алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш, парламент дипломатиясини ривожлантириш, вазирликлараро маслаҳатлашувларни ўтказиш, шунингдек, халқаро институтлар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ўхшаш янгиликлар