• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13°C
Detail image
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 17:35 ларда Олтинкўл тумани "Бўстон" МФЙ ҳудудида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипедчи 25 ёшли У.О.ни уриб юборган. Аммо, ҳайдовчи У.О.га ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан кетиб юборган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, ЙТҲ оқибатида, У.О. тан жароҳати олиб туман шифохонасига ёткизилган. Аммо, у кўрсатилган муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ҳайдовчи қўшни Балиқчи туманидан топилиб, ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар