• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосланиб берган хабарига кўра, охирги сутка давомида дунёда 380 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилган.

Айни дамда  дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 174 миллион 061 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.

Шундан 3 миллион 758 мингдан зиёд киши вафот этган (10.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра).  

Охирги сутка давомида 14 034 нафар бемор вафот этган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (11.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни  

174 миллион 869 мингдан ортиқ одам юқтирган,  улардан 3 миллион 773 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,072 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,183 миллиондан ортиқ),  

учинчи ўринда Бразилия (17,037 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (5,621 миллиондан ортиқ),  

🇹бешинчи ўринда эса Туркия (5,306 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 16 551, Ҳиндистонда 94 052, Бразилияда 52 911, Францияда 5 358, Туркияда эса 6 454 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 246 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Ўхшаш янгиликлар