• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.8°C
Detail image
Жанубий Корея КХДРдан Сеулнинг мулоқотни қайта бошлаш таклифига жавоб беришини сўрамоқда, деб баёнот берди БМТ Бош Ассамблеясининг Биринчи қўмитаси мажлисида жанублик дипломат Сунгхун Ким.

"Биз Шимолий Кореядан мулоқотни бошлаш бўйича  таклифимизга жавоб беришини сўраймиз", - деди Сунгхун Ким.

Жанубий Корея билан Шимолий Корея 27 июлда муносабатларни қайта йўлга қўйиш ва 2020 йил июнь ойида тўхтаб қолган  кареялараро алоқа линияси фаолиятини ҳам тиклаш ҳақида эълон қилишди. Лекин август ойида Жанубий Корея билан АҚШ биргаликда ҳарбий машқлар ўтказган пайтда КХДР яна телефон қўнғироқларига жавоб бермай қўйди.

Сентябрь охирида Жанубий Кореянинг бирлашиш вазирлиги Сеул КХДР билан тезроқ алоқа линияси тикланишига, шунингдек,  кареялараро алоқа офисининг фаолияти ҳам қайта бошланишига умид билдирган эди.

(С.Раҳимов)

Ўхшаш янгиликлар