• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image
Мазкур ҳужжат Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ва «Россети» акциядорлик компанияси бош директори Андрей Рюмин томонидан имзоланди.

Бу ҳақда  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ маълум қилди.

Ўзбекистонда магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларни ривожлантириш, янги-янги лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш — имзоланган йўл харитасининг асосий таркибий қисмини ташкил этади.

 Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрь ойида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 21-йиғилиши доирасида «Россети» АК ва «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган эди. Унда Ўзбекистоннинг электр тармоқлари инфратузилмасини қуриш ва модернизация қилиш, шу жумладан соҳада илғор технологик ечимлар — рақамли технологияларни жорий этиш, бундан ташқари, Ўзбекистон электр энергетика тармоғини ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни ишлаб чиқишда қўшни давлатларнинг энергетика тизимлари жойлашуви ва истиқболдаги ривожини ҳисобга олиш бўйича зарур маълумотларни таҳлил этиш каби амалиётларда яқин ҳамкорликни амалга ошириш кўзда тутилган эди.

Ўхшаш янгиликлар