• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image
Туркия ташқи ишлар вазирлиги Арманистон вакиллари билан Москвадаги учрашув ижобий ва конструктив муҳитда ўтганини эътироф қилди.

ТАСС хабарида кўра, турк ташқи ишлар маҳкамаси тарқатган баёнотда томонлар олдиндан шартларсиз музокараларни давом эттиришга келишиб олган. “Бу муносабатларнинг тўлиқ меъёрий ҳолатга қайтиши учун муҳим”, дейилади баёнотда. 

Арманистон ташқи ишлар маҳкамаси ҳам Туркия билан махсус вакиллар учрашувини ижобий ва конструктив деб атади, томонлар муносабатлар изга тушиши учун муҳим фикрлар алмашинуви бўлганини маълум қилди.

 

 

Ўхшаш янгиликлар