• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.8°C
Detail image
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий “Тошкент кузи” рейтинг турнири ниҳоясига етди.

Мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 200 нафарга яқин шахматчи мусобақада икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди.

Баҳром Баҳриллаев, Георгий Шванов, Ҳадиятилло Муҳаммедов, Абдумалик Халилов, Саидхон Ашикмамутов, Афрузбек Собиров, Мафтуна Бобомуродова, Муниса Тухбатуллаева, Алина Юнусова, Ширина Собирова каби шахматчилар турнирнинг ғолиб ва совриндорлари сифатида эътироф этилди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

[gallery-4255]

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Ўхшаш янгиликлар