• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2°C
Detail image
“Толибон” Афғонистондаги ўрмонларнинг кесилиб кетишини ҳимоя қилиш мақсадида махсус ҳарбий бўлинма тузди. Бу ҳақда Tolo News телеканали мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлигига асосланиб хабар берди.

Қайд этилишича, махсус бўлинмани ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган бўлиб, айни пайтда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги уни шакллантириш устида иш олиб бормоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, 2021 йилда Афғонистонда писта ҳосили ўтган йилга нисбатан анча ортган.

Вазирликнинг табиий ресурслар ва ирригация масалалари бўйича ўринбосари Шамсуддин Шариати масъуллар нафақат писта дарахтларини, балки мамлакатдаги барча ўрмонларни кесишни тўхтатиш ниятида эканини айтган.

Ўхшаш янгиликлар