• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.2°C
Detail image
Африка қитъаси шарқий қисмида, Ҳинд океани қирғоғида жойлашган Танзания давлати шимолида - Маньяра ҳудудида узоқ вақт давом этган қурғоқчилик минглаб ҳайвонни ҳалок қилган. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари орасидаги манбага таяниб «Синьхуа» мухбири маълум қилди.

Симанжиро округи кенгаши раҳбарининг ўринбосари Сендеу Лайзернинг сўзларига қараганда аниқ ҳисоб-китоб бўйича 62 585 бош ҳайвонот олами вакили жазирама қурбонига айланган. Ҳалокатга учраган жониворлар орасида йирик шохли моллар, қўй-қўзи ва эчкилар бор.

Мулозимнинг таъкидлашича, ўта қуруқ, иссиқ ҳаво туфайли чорвадорлар подасини нисбатан қулай, яъни бирмунча сув, ўт-ўлан захирасига эга туманларга ҳайдаб кетишга мажбур бўлишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар