• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image
Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида таниқли мўйқалам соҳиби, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган рассом Ибройим Жолимбетовнинг “Мен юрган йўлларда” деб номланган бадиий кўргазмаси ташкил этилди.

Унда рассомнинг керамика, манзара ва графика йўналишида яратган жами 70 дан ортиқ тасвирий санъат асари ўрин олган.

– Бугунги кўргазмага қўйилган асарлар орқали рассом Ибройим Жолимбетовнинг ижоди билан янада яқин танишиш имконига эга бўлдим, - дейди Қорақалпоқ давлат университети талабаси Омонгул Есемуротова. 

–Рассомнинг ҳар бир ижодий ишини кузатиб, уларда ўзига хос мазмун, яхши ғоя чуқур фалсафий маъно борлигига гувоҳ бўлдим. Айниқса, “Суйинбике”, “Орол”, “Тўлепберген Қайипбергенов” каби асарлари менда ўзгача таассурот қолдирди.

[gallery-5458]

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Ўхшаш янгиликлар