• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image
Навоий шаҳрида худди шу шиор остида уюшмаган ёшлар ўртасида минифутбол ҳамда имконияти чекланган йигит-қизлар ўртасида шахмат бўйича маҳаллалар кесимида мусобақалар бўлиб ўтди.

Дастлаб “Тинчлик” меҳмонхонасида минифутбол бўйича вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритган 11 та энг яхши жамоа иштироки учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Бу Навоий шаҳри марказидаги “Ёшлик” спорт мажмуасида мусобақанинг якуний босқичига уланиб кетди.

[gallery-2752]

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Конимех тумани ёшлари навбаҳорлик тенгдошлари устидан ғалабага эришди.

Финалда Учқудуқ ва Навоий шаҳри жамоалари қизғин баҳс олиб борди. Муросасиз кечган ўйинда навоийликлар мутлақ устунлик кўрсатиб, Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи кубогини қўлга киритди.

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА

Ўхшаш янгиликлар