• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +22.6°C
Detail image
6-9 май кунлари Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича “Токио–2020” Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа бўлиб ўтади.

Унда терма жамоамизнинг бир қатор вакиллари ҳам Олимпиада йўлланмалари учун гиламга чиқади, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Хусусан, эркин кураш бўйича 2, юнон-рум курашида 1 ва аёллар курашида 6 нафар вакилимиз Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда фақат финалга йўл олган спортчиларгина “Токио–2020” йўлланмаларига эга бўлади. Ҳозирда делегациямиз ҳисобида спорт курашлари бўйича 8 та йўлланма мавжуд (4 тадан эркин ва юнон-рум кураши).

Жамоамизнинг мусобақада иштирок этувчи таркиби қуйидагича:

Эркин кураш:

-65 кг: Ильяс Бекбулатов

-125 кг: Дилмуҳаммад Нурмуҳамедов

Юнон-рум кураши:

-67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев

Аёллар кураши:

-50 кг: Даулатбике Яхшимуратова

-53 кг: Шоҳида Аҳмедова

-57 кг: Севара Эшмуратова

-62 кг: Набира Эсенбаева

-68 кг: Светлана Оқназарова

-76 кг: Шаҳрибону Эллиева.

Ўхшаш янгиликлар