• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +24°C
Detail image
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Саудия Арабистони Подшоҳлиги атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазири Абдулраҳмон ал-Фадлий билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ўрнатиш имкониятларини муҳокама қилди.

Томонлар Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича юқори технологияли иссиқхоналар ва ишлаб чиқариш объектларини барпо этишга инвестицияларни киритиш учун Саудия Арабистонининг етакчи компанияларини жалб этишда улкан салоҳият мавжудлигини қайд этди. Тайёр маҳсулотларни уларга талаб юқори бўлган бозорларга экспорт қилиш ҳам мумкин бўлади. Жорий йилнинг январь ойида ҳукумат ва ишбилармон доиралар делегацияси таркибида Ўзбекистонга ташриф буюрган "Savola Group", "SALIC", "Almarai", "Tamimi Group" каби йирик Саудия Арабистони компанияларининг Республика бозорида ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишга қизиқиши юқори экани алоҳида таъкидланди.

Саудия Арабистони компанияларини аниқ инвестиция таклифларини амалга оширишга жалб этиш учун лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликни тизимлаштиришга келишди.

Томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида муносабатларни фаоллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича келгусида биргаликда ишлашга ўзаро тайёр эканликларини билдирди. Бу борада томонлар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандум имзолади.

Учрашув якунида қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириш бўйича келгусида ҳамкорлик қилиш алгоритмлари белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар