• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image
Россиянинг Рязань вилоятида янги турдаги коронавирусга чалинган беморлар даволанадиган Семашко пандемия касалхонасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида сунъий нафас бериш аппарати (ИВЛ)нинг портлаши натижасида ёнғин содир бўлди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ёнғин оқибатида уч киши ҳалок бўлган, ўн киши турли даражада жароҳатланган.

Ҳодисада 3 нафар бемор тутундан нафас олиш оқибатида вафот этган, 10 киши турли даражада жароҳат олди, жумладан, шифохона ҳамшираларидан бири оғир даражада куйган. 

Ёнғинни бартараф этиш учун Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 60 нафар шахсий таркиби ва 19 та ўт ўчирувчи транспорт воситалари ажратилган. Вазирликнинг таъкидлашича, шифохонадаги докторлар ва беморлар эвакуация қилинган.

Ўхшаш янгиликлар