• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +27.9°C
Detail image
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тизимида хизмат қилиб келаётган ёш божхоначилар ўртасида «Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси» республика кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танлов Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни, Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда 2020 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони талабларидан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси тизимида хизмат қилаётган энг фаол ёш божхоначиларни аниқлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида қўмита томонидан илк маротаба ташкил этилди.

Танлов шартларига кўра, номзодлар ижтимоий-сиёсий йўналишда тест синовидан ўтди. Шундан сўнг «Менинг ғоям» концептуал лойиҳаси доирасида ўз тақдимотларини намойиш этишди.

Танлов якунида «Тошкент - товар» божхона пости ходими Шаҳобиддин Нормаматов мутлақ ғолиб, деб топилиб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА

Ўхшаш янгиликлар