• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.7°C
Detail image
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 17 сентябрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини атестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, эндиликда пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги атестацияга жалб этилмайди. Атестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъий назар, уларнинг амалдаги малака тоифаси сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси бўйича уларга ҳақ тўланади.

Агарда пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари атестациядан ўтиб, малака тоифаси оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

 

М.Қосимова, ЎзА

Ўхшаш янгиликлар