• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Навоий вилоятидаги хизмат сафари давомида Ғозғон шаҳар ҳокими Азим Бозоров билан учрашди.

Учрашувда шаҳарда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида ушбу йўналишда қилиниши лозим бўлган режалар хусусида фикр алмашилиб, федерациянинг Ғозғон шаҳар жамиятини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Шунингдек, «Истеъмолчилар уйи» лойиҳаси доирасида шаҳарда «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комплекси қурилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

«Истеъмолчилар уйи»да фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун замонавий шароитлар яратилади ва аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш мақсадида «Истеъмолчи кутубхонаси» фаолияти йўлга қўйилиши ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, «Истеъмолчилар уйи»да «Фуқаро – жамоат ташкилотлари – давлат» бирлигини мустаҳкамлаш мақсадида фуқаро мурожаатлари билан ишлашнинг «маҳаллабай» тизимини жорий этишга қаратилган «Ҳуқуқий маслаҳат» маркази ҳам ташкил этилади.

 

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўхшаш янгиликлар