• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +26.3°C
Detail image
Навоий вилоятининг Навоий шаҳри шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви ва Конимех туман давлат архиви биноларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Архив биноларининг тантанали очилиш маросимларида “Ўзархив” агентлиги раҳбари Улуғбек Юсупов, Навоий вилояти ва Конимех тумани ҳокимликлари мутасаддилари, Архив иши ҳудудий бошқармаси, шаҳар ва туманлар архив муассасалари раҳбарлари, архивчи ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қурилиш ишлари “Таъмирсетисавдо” МЧЖ томонидан амалга оширилиб, 1,2 миллиард сўм сарфланди.

Навоий шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви ўз фаолиятини 1994 йилдан Навоий шаҳар хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архиви сифатида бошлаб, ўтган давр мобайнида Навоий шаҳридаги 239 та ташкилотнинг 51400 сақлов бирлигидаги ҳужжатларини 239 фондда депозитар сақлаётган жисмоний ва юридик шахсларга архив хизматини кўрсатувчи мукаммал муассасага айланди.

Шунингдек, Конимех туман давлат архиви ҳам реконструкция қилиниб, замонавий қиёфа касб этди. 424 миллион сўм сарфланган бинони таъмирлаш ишлари “Зарангори капиталь экспресс” МЧЖ томонидан бажарилди.

[gallery-2760]

Конимех тумани давлат архиви ўз фаолиятини 1982 йилда мослаштирилган эски боғча биносида Навоий вилояти давлат архивининг филиали сифатида бошлаб, ўтган давр мобайнида Конимех ва Навбаҳор туманларидаги 193 та ташкилотнинг 19599 сақлов бирлигидаги ҳужжатларини 225 фондда миллий архив фонди ҳужжатлари сақлаётган давлат архиви муассасасига айланди.  

Мазкур бинонинг очилиши билан яна бир хайрли ишга қўл урилди. Навоий вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Сайёра Бекованинг 2019 йилда Корея Республикасининг Сеул шаҳрига хизмат сафари давомида орттирган тажрибаси асосида Конимех тумани давлат архиви биноси фойесида Корея модули асосида “Конимех: Кеча ва бугун” мавзусидаги музей ташкил этилди.

Тадбир давомида Архив иши ҳудудий бошқармаси, шаҳар ва туманлар архив муассасаларининг бир гуруҳ ходимлари рағбатлантирилди.

 

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўхшаш янгиликлар