• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +13.2°C
Detail image
Ижтимоий тармоқлар орқали бонг уриб айтилаётган ҳолатлар ҳали-ҳамон ўз ниҳоясига етгани йўқ. Хоҳ у нореал қарздорлик бўлсин, хоҳ носозлиги аниқланган маҳсулот ёки электр энергияси ва газ таъминотидаги муаммолар, барчаси бугунги куннинг асосий масалалари қаторидан ўрин эгаллаган. Хусусан, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияга ҳам мазкур ҳолатлар юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Улардан бири Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи фуқаро В.Қорабоев томонидан келган бўлиб, қайд этилишича, фуқаро яшаш манзилига бир неча ой олдин янги ва замонавий электр ҳисоблагич ўрнатилган, истеъмолчи электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган бўлишига қарамасдан унга нисбатан 14 млн. 596 минг. 465 сўм қарзи борлиги тўғрисида хат келган. Истеъмолчи эса бу борада “Ҳудудий Электр тармоқлари” корхонасига бир неча маротаба қарздорликни қайта кўриб чиқиш, квитанциялар билан компьютердаги маълумотларни бир-бирига солиштиришни  сўраган бўлса-да, турли важлар орқали мурожаати эътиборсиз қолганини айтиб ўтган.

Истеъмолчи мурожаати ўрганилганида ҳақиқатан ҳам фуқаро яшаш хонадонига бир неча ой илгари янги, замонавий, ақлли электр ҳисоблагич ўрнатилганлиги, истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни амалга ошириб келинаётганлиги маълум  бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларда истеъмолчида нореал қарздорлик юзага келгани аниқланди.

Туман электр таъминоти корхонасидан олинган жавоб хати эса буни тасдиқлади. Хат мазмуни эса қуйидагича “Аниқланишича, Бувайда тумани электр таъминоти корхонаси томонидан фуқаро В.Қорабоевнинг яшаш хонадонида мавжуд бўлган ҳисоблагич кўрсаткичини амалдагига нисбатан нотўғри киритилиши оқибатида 14 596 465 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган”.

Натижада нореал қарздорлик бўйича хатлов далолатномаси расмийлаштирилиб, хонадон шахсий ҳисобварақасидан чиқариб юборилиши эришилди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Д.Хидиров томонидан келган бўлиб, истеъмолчи сотиб олган музлатгичнинг орадан ҳеч қанча вақт ўтар-ўтмас турли нағмалари чиқиб, ишламай қолган. Сотувчи эса маҳсулотни алмаштириб беришдан бош тортган. Музлатгичдаги носозлик ишлаб чиқарувчи корхонанинг лоқайдлиги сабаб юзага келгани сабаб сервис марказга олиб бориб кўрсатишини айтилган.

Мурожаат ўрганилиши натижасида томонлар келишувига асосан истеъмолчига  музлатгич учун тўланган 2 млн. 330 минг сўм маблағ қайтарилишига эришилди,  дея хабар беради истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати.

 

Абдулазиз РУСТАМОВ,  ЎзА

Ўхшаш янгиликлар